Тошкентда автомобиль ўғриси қўлга олинди

23 февраль куни соат 14:50 да Ички ишлар бўлимига С.Н. исмли фуқаро мурожаат қилиб, Олмазор тумани Фаробий кўчасида кимдир унинг автомобильини ўғирлаб кетганини хабар қилган.

Шаҳар ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида «Кобальт» русумли автомобиль тўхтатилган ва унинг ҳайдовчиси қўлга олинган.

Автомобильни ўғирлаган 26 ёшли фуқаро Фарғоналик Б.К. бўлиб чиққан. У кафеда унга орқаси билан ўтирган фуқаро С.Н.нинг чўнтагидан автомобиль калитини ўғирлагани аниқланган.

Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267 моддаси 1 бўлими (автотранспорт воситасини ўғирлаш) банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.