Яна суидцит: Тўрткўлда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

Сўнгги вақтлар кўп кузатилаётган фуқароларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати 6 март куни Тўрткўл туманида рўй берди. 2007 йил туғилган 6 синф ўқувчиси ўзини камарга осиб ўлдирган.

Ишончли манбаларнинг хабар беришича, марҳумнинг оиласида унга эътибор яхши бўлган, мактабда тадбирларга фаол иштирок этган. Олдин ҳам ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, шундан буён кузатиб юришган. Лекин бахтга қарши марҳум ўз жонига қасд қилган.

Ҳурматли ота-оналар, имкон қадар фарзандларингизга эътиборли бўлишингни сўраймиз. Уларга кўпроқ вақт ажратиб, қандай масала бўлса ҳам бирга ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Фарзанд меҳр, ғамхўрлик, эътиборни кўчадан эмас Сиздан изласин!