Байрамда қорақалпоғистонлик фаол аёллар тақдирланишди

Президентимиз 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолаганди. Қишлоқ хўжалиги, саноат, тадбиркорлик, фан-техника, инновация, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда алоҳида ташаббус кўрсатиб, самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвонлар, орден ва медальлар билан мукофотланди.

Улар қаторида «Қўнғирот сода заводи» масъулияти чекланган жамиятининг цех аппаратчиси Абдирова Тазахан Мамбеткаримовна “Меҳнат шуҳрати“ ордени билан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Даулетова Гулистан Отемисовна ва Қўнғирот туманидаги «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Кошимбетова Кутли Абдуллаевналар “Дўстлик“ ордени билан тақдирланишди.