Қорақалпоғистонлик энг фаол иккита қиз Зулфия давлат мукофотига сазoвор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 мартдаги “Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида“ги Қарорига мувофиқ, 28 нафар энг фаол, намунали ва иқтидорли қизлар Зулфия номидаги давлат мукофотини қўлга киритишди.

Қорақалпоғистондан икки қиз ушбу мукофотга сазовор бўлишди. Булар, Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси Каипназарова Сапура Жалгасбай қизи ва Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали қошидаги Тўрткўл академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Тулиева Сарвиноз Абдулла қизи.

Гўзал қизларимизни ютуқлари билан табриклаймиз!