Яна суицид: Тахтакўпирда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

Тахтакўпир тумани Мақпалкўл овул фуқаролар йиғинида яшовчи қиз ўз жонига қасд қилди. Ишончли манбанинг хабар беришича, қиз ўша ҳудудда жойлашган мактабнинг 11-синг ўқувчиси бўлган. Воқеа тафсилотлари ва қизнинг нима сабаб ўзини ўлдиргани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ўз жонига қасд қилиш ҳолати мактаб ўқувчилари орасида тез-тез кузатилмоқда. Бу психологларга бўлган талабнинг нечоғлиқ муҳим эканини билдиради. Мактабларда психологларнинг фаолиятини яна бир марта кўриб ва ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ.