Кечиккан “Тез ёрдам“ ёки “форма“ ва асбобсиз шифокорлар

“Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасинининг “103“ига қўнғироқ қилдим. Навбатчи дафтарига қайд этди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, қўнғироқ қилсам ҳалиям машина йўлга чиқмаган. Менку майли, аммо оғир аҳволдаги беморларнинг ҳолига вой. Улар келгунча, ўзи кетиб бўладику. Қани “Тез ёрдам“даги тезкорлик деган мантиқ? Майли, йўл ёмон ёки бирор жойда ушланиб қолиши ҳам мумкин. Бизнинг халқ ҳаммасига ўрганиб кетган. Аммо кутган “Тез ёрдам“ингда керакли асбоблари бўлмаса урди Худо! Мени текширган шифокорнинг ё бошқаси ёки оқ халат эгаcи эканини билмайсан киши. Чунки устидаги халатига ярашган бош кийими йўқ. Ёнидаги шериги эса оддий кийимда. Укол солаётиб, жгут, яъни махсус боғичнинг йўқ эканлигини кўриб бу ўзи шифокорларми деган шубҳага борасан”, дейди мурожаатчи.

“Кар24“ ушбу ҳолат бўйича туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари билан учрашди. Ўзининг исм-фамилияси ёзилишини хоҳламаган мутасадди, камчиликларга йўл қўйган шифокор ва ҳамшираларга огоҳлантириш берилди.