Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Тахиатошлик ёш шахматчи Бегенч Тўраев “Ёшлар шахмат тахтаси“да ғолиб бўлди

1 min read

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган “Ёшлар шахмат тахтаси“ турнирининг Республика босқичида Тахиатошлик ёш шахматчи Бегенч Тўраев 15 ёшлилар ўртасида 1-ўринни эгаллади.

– Бу менинг илк ютуғим, – дейди Бегенч Тўраев. -Олдин ҳам Республика мусобақаларида иштирок этганман, лекин ғолиб бўлолмагандим. Бу гал ўз устимда пухта шуғулланиб, ғолибликни қўлга киритдим. Бунда албатта тренерим Тўраев Абдукаримнинг ҳиссаси катта.

Маълумот учун, “Ёшлар шахмат тахтаси“ турнирининг Республика босқичида Қорақалпоғистондан жами 12 иштирокчи қатнашди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB