Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти томонидан ташкиллаштирилган сайёр қабул қандай ўтди?

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак“. Ана шу мақсадда 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбариятининг Республика Халқ қабулхонаси билан биргаликда сайёр қабул ўтказди.

Халқ қабулхонаси биносида ўтказилган сайёр қабулда жами 44 та фуқаро қабул қилиниб, шулардан 17 таси жиноят ишлари бўйича, 6 таси маъмурий ишлар бўйича, 15 таси фуқаролик ишлари бўйича, 5 таси иқтисодий ишлар бўйича, 1 таси бандликка кўмаклашиш масаласида мурожаат қилишди.

Яна рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, мурожаат юзасидан жиноят ишлари бўйича 9 та, маъмурий ишлар бўйича 1 та, фуқаролик ишлари бўйича 2 та назорат тартибида шикоятлар қабул қилинди. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича 8 та, маъмурий ишлар бўйича 4 та, фуқаролик ишлари бўйича 14 та ва иқтисодий ишлар бўйича 5 та оғзаки мурожаат юзасидан тушунтириш берилди.

Жараённи кузатар эканмиз, фуқароларнинг кўпчилиги ўзларига чиқарилган қарорларнинг нотўғрилиги бўйича мурожаат қилишмоқда.
Жиноят ишлари бўйича мурожаат қилган Амударё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Алибек Аманов ЖИБ Амударё туман судининг 17.02.2017 йилги хукми, КР ЖИБ суди кассация интанциясининг 14.09.2017 ажримини бекор килган УзР Олий судининг 06.12.2018 йилги ажримидан норози, ЖИБ Амударё туман судининг 01.12.2016 йилги ҳукми, КР ЖИБ суди кассация интанциясининг 25.07.2018 ажрими масалалари ҳал қилиб берилишини сўраган.

Фуқароларга ўз йўналишлари бўйича мутахассислар томонидан тегишли тушунтиришлар берилди.