Pay. May 23rd, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса

1 min read

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 23 февраль куни соат 16.39 да А.Утепов кўчасида жойлашган “Қорақалпоқ қурилиш” МЧЖга қарашли 2-сонли қурилиш бошқармаси ишчилари Ж.Е. ва Ж.Х.лар иш жойида ёқилғи мой сақлаш учун мўлжалланган цистернани таъмирлаш мақсадида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтларида чақнаш бўлишган ва оқибатда ёнғин келиб чиққан.Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Чақнаш оқибатида Ж.Е. ва Ж.Х.лар куйиш жароҳати олиб касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan