​​Ўзбекистон ҳавоси энг ифлос мамлакатлар рейтингида 16-ўринни эгаллади.Қорақалпоғистончи?

Ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи AirVisual сервиси ҳавоси энг ифлос мамлакатларнинг 2018 йилги рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 73 мамлакат орасида 16-ўринни эгаллаган (масалан, Қозоғистон 20-ўринда, Украина — 49, Россия эса 58-ўриндан жой олган). Рейтинг тузувчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистондаги умумий аҳвол «сариқ даража»да — бу ҳавода ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси мақбул, лекин ифлосланишга сезгир бўлган одамлар ўз саломатликлари ҳақида ўйлашлари керак дегани.
Бу ҳақда Ўзбекистон 24 канали хабар юермоқда.
AirVisual сервиси маълумотларига кўра, айни дамда Тошкент — ифлос ҳавоси инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган шаҳар. Бу шаҳарда кўчада сайр қилиш, хоналарни дераза очиб сайр қилиш тавсия этилмайди, кўчада юрганда ҳам ниқоб тақиб юриш керак дейди маълумотда. Ким билсин, биз ҳозир айнан Тошкент шаҳрида эмасмиз. Энди Тошкентни шундай дея баҳоласа тадқиқотчилар, Орол денгизи ьуыайли мураккаб экологияда яшаётган Қорақалпоғистон нечинчи ўринда?