Pay. May 23rd, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қорақалпоғистонда «йўқолган» 33 400 000 сўм қаердан ва кимдан топилди?

1 min read

Кегайли тумани Ақтуба овулида яшовчи фуқаро Қ.Юсуповнинг “пул тўлаганимга 250 кун бўлди на «NEXIA» дан дарак йўқ, на пулимни қайтариб бермаябди, дея мкрожжат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан Кегейли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳииоя қилиш жамияти мутахассислари ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, истеъмолчи 2018 йил 12-июнь куни “Умидсавдо-файзинвест” маъсулияти чекланган жамияти билан лизинг асосида оқ рангли «NEXIA 3» автомашинасини сотиб олиш учун шартнома тузганлиги ва 2018 йил 12-июнь куни 33 400 272 сўм, шундан 18 826 272 сўмини пластик картадан, 14 574 000 сўм нақ пул ўтказганлигини, лекин шартномада пул ўтказилган кундан бошлаб 120 иш кунида автомобилни истеъмолчига топширилиши кўрсатилганлиги аниқланди.
Мурожат ўрганиб чиқилди. 10 кун ичида Қ.Юсупов пулини тўлиқ кайтариб олди.

-“8 ойдан ортиқ вақт олдин йўқотган шунча пулимни бугин топиб олганга ўқшайман”-дейди истеъмолчи.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan