Қорақалпоғистонлик адвокат ҳимоячими ёки ҳамёнчи?

Ўзбекистонда 2018-йил 9 нафар адвокатга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ҳудудлар кесимида олганда, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида икки нафардан адвокат жиноий жавобгарликка тортилган. Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эса бундай ҳолат биттадан қайд этилган, деб хабар берган эди дарё.уз. «Кar24» Қорақалпоғистонда жиноий жавобгарчиликка тортилган адвокат ҳақида тезкор маълумотга эга бўлди.
Қорақалпоғситондаги адвокатлик фермалардан бирида ишлаган Д.Сабиров (исм, фамилияси ўзгартилган) ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб, суд жараёнида иши кўрилаётган Т. Бийсеновнинг ҳимоячиси бўла тура судтаги танишлари орқали енгил жазо тайинлатмоқчи бўлади. Солидар тарибда ўндирилиши керак бўлган молиявий зарарни ички ишлардаги танишлари ёрдамида чет элга чиқишга қўйилган чекловни олиб ташлашга ваъда беради. Фуқародан 10 миллион пул талаб қилиб, 5 миллионни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушади. Натижада, адвокат қонуний жазога тортилди.