“Матбуотни писанд қилмаслик ёки маҳкам ёпилган эшиклар…“

“Жамоатчилик билан алоқлар: муаммолар ва олда турган вазифалар“ семинарида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши матбуот котиби Шаржав Элмуратов баёнат қилди. Мутахассис медиа бозорида айрим ахборотларнинг тақчиллиги ва корхона, ташкилотларнинг матбуот хизматлари фаолиятидаги ахборотларнинг ёпиқ сиёсати ҳақида танқидий фикрларни билдирди.
“Баъзи корхона ва тaшкилотларнинг матбуот хизматлари ахборотларни ОАВ учун ўз вақтида бермайди. Натижада, ОАВ ва корхона, ташкилотлар ўртасидаги алоқалар узилиб қолмоқда“, – дейди маърузачи.
Баёнатда матбуот хизматларида фаолият юритаётган мутахассисларнинг журналистика соҳасидан бохабар эканлигини хусусида ҳам таъкидланди.

-“Яқинда “Правда востока“ газетасида “Матбуотни писанд қилмаслик ёки маҳкам ёпилган эшиклар“ мақоласи чоп этилди. Унда матбуот, яъни ОАВ учун вазирлик ва корхона, ташкилотларнинг ахборот эшиклари ёпиқлиги ҳақида ёзилган. Бу ҳолат бизда ҳам йўқ деб айтолмаймиз.