Қорақалпоғистонлик олим қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш ва жойлаштиришни экологик моделлар асосида оптималлаш алгоритмларини яратди

Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали ўқитувчиси Қутлымуратов Юсуп Қулбаевич техника фани бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий унвонини олиш учун диссертация ишини ҳимоя қилди.
Юсуп Қутлымуратов физика математика фанлари доктори, профессор Ниетбай Ўтеўлиев раҳбарлигида «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш ва жойлаштиришни экологик моделлар асосида оптималлаш алгоритмлари» мавзусида диссертациясини химоя қилди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги шуннан иборатки, Республикамиздаги сув ресурсининг танқислиги ҳолатида ундан оқилона ва самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жойлаштиришда сув ресурсининг танқислигини ҳисобга олиб қўйилган масалани ечиш имконини берувчи кўп мезонли математик моделлар, самарали ҳисоблаш усуллари ва қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш муҳим масалалари диссертацияда илмий жиҳатдан ўрганилиб чиқилган.
Маьлумот учун, 2018-2019-йилда ТАТУ Нукус филиали ўқитувчилари Елмурат Бабаджанов, Байрам Файзуллаев техника фанлари, Гафур Джайков физика-математика фани бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияларини ҳимоя қилган эди.

ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати