Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

2018—2019-йилдан ИИВ академиясига кириш имтиҳонлари бекор қилинади

1 min read

Ўзбекистон ИИВ академияси келгуси ўқув йилидан бошлаб, талабаларни кириш имтиҳонисиз махсус профессионал синов ва суҳбат асосида қабул қилади. Бу Президент томонидан 16-августда имзоланган қарорда белгиланди, дебхабар қилади УЗ24.

Бундан буён ИИВ Академиясида ўқиш муддати уч йилни ташкил қилади. Талабаларга стипендия берилади ва моддий таъминланади. Келажакда уч йилдан ортиқ хизмат фаолияти ўтаётган ходимлар учун ўқишнинг сиртқи шакли ҳам киритилади. Ўқишнинг бундай шакли 4 йиллик бўлади. Олий маълумотли ходимлар учун сиртқи таълим уч йиллик бўлиб, тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Академияда олинган олий таълим магистр даражасига тенглаштирилади. Кундузги бўлимга 600 нафар ва сиртқи бўлимга 200 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Академияда қўшимча тартибда Чет тиллари курси, педагоглар тайёрлов курси ва илмий-амалий изланишлар маркази ташкил қилинади. Шунингдек, республикадаги бир неча лицей ва коллежлар ИИБ академияси оталиғига олинади ва у ерда ўқувчилар Академияга киришга чуқурлаштирилган тайёрловдан ўтишади. Бундай лицейларга қабул ИИВ квоталарига кўра танлов асосида амалга оширилади.

2020/2021-ўқув йилларидан бошлаб ИИБ Академиясига фақат ИИВга тааллуқли бўлган лицейлар битирувчилари ҳамда ИИБ ходимлари қабул қилинади. ИИВ лицейлари битирувчиларига Ҳарбий-техник институти ва Ёнғин хавфсизлиги институтига киришда олинган балига, максимал балнинг 10% миқдорида қўшимча имтиёз бали берилади. Бундан ташқари лицей битирувчилари ИИБ Академияси, Ҳарбий-техник ёки Ёнғин хавфсизлиги институтларига кира олмаган тақдирда, уларга ИИБга ишга жойлашишда имтиёз берилади. Шунингдек, Академияда етакчи хорижий тажриба асосида вазиятлар полигони ва моделлаштириш маркази қурилади. 2018-йилнинг 1-сентябрьидан бошлаб ИИБ ходимларини масофадан туриб ўқитиш тажрибаси қўлланила бошлайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB