Кар24га мурожаат:

“Қизкетган элатидан Марказий бозор йўналишида ҳаракатланувчи 12 рақамли транспорт воситалари қачон белгиланган одам сони билан юради? Йўл патрул хизмати ходимлари қаерга қарайди? Нега транспорт тўла бўлса ҳам ҳайдовчи ва паттачилар одам устига одам олаверади? Йўналишли транспорт воситалари халққа хизмат қилиш керакми ёки одамлар автомобильларидан чўнтаги учун фойдаланадими? Тендер раҳбарлари нима учун бунга бепарво? Белгиланган ўриндиқлардан ташқари яна йўловчи олиб келаётган автомобильларни нима учун Йўл патрул хизмати ходимлари юзаки, индамай, тўхтатмай ўткизиб юборади. Яна ҳайдовчи ва паттачилар қўпол, бу ишлари ёқмаса тушиб қолиш кераклигини айтадилар“.