Қорақалпоғистондаги икки асрлик олтин соат

Макон ва замон орасида дунёда анча ўзгаришлар бўлади. Учқур вақт ўтиши билан кўп нарсалар тарих саҳнасида эсдаликка айланади.Тўрткўл туманида А.К. оиласида ҳам аждодлардан қолган меросга ҳурмат катта. Тўрт авлоддан ёдгорлик, 1815 йилларда ишланган, 18 грамм оғирликдаги Шветсария олтин соати хонадон эгалари учун Ота-боболардан қолган муқаддас, бебаҳо буюм бўлиб сақланиб келаяпди. Соатнинг сақланаётганини эшитиб харидорлар учради, лекин азиз меросни сотмай авлодларга қолдиришга қарор қилишди. Бу ҳақида «кекса соат» эгаси А.С. суҳбат жараёнида қуйидаги фикрларни билдирди:

-Ҳар оиланинг ўзига хос урф-одати, анаънаси бўлади. Улар учун қадрли нарсалар ҳам ҳар хил. Бизнинг оиламизда катта бобомдан қолган соатга бўлган ҳурмат алоҳида. Қадрдонимизга айланиб қолган аждодларимиз хотирасини пуллашни истамадик.

Ўтмишдан бугунги кунга қадар етиб келган ҳар қандай эсдалик йиллар силсиласида қиймати емирилмайди. Уларга қараб ўткан кунлар ичра яшаб кўргандай бўлади инсон.

Мадина Хажиева.