Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарималарининг 45 фоизи ИИВга берилади

Ҳукуматнинг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар беряпти Адлия вазирлиги.

Энди йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 45 фоизи ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади. Илгари бу қиймат жарималарнинг 55 фоизини ташкил этган.

Жарималар суммасининг 10 фоизи Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.

Яна бир янгилик — қониқарсиз ишлаётган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда жарима солинарди, энди шу жарима маблағлари ИИВ ихтиёрида қолдирилиши белгиланди.

Маълумот учун, 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарлиги акс этган видеоёзувларни тақдим этган фуқаролар қоидабузар ҳайдовчи (ёки пиёда) томонидан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдорида рағбатлантирилади (агар шу тартиб 13 мартдан кучга кирганидами эди, фош этган ҳар бир қоидабузарлигингиз учун 10 136 сўмдан олардингиз).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB