Хўжайлининг баъзи жойларида ток ўчаётгани фуқаролар норозилигига сабаб бўлмоқда

Хўжайлилик фуқаролар ҳар куни электор чироғи ўчаётганидан шикоят қилиб Kar24га мурожаат қилишди. Унга кўра Жанга Жап ОФЙнинг Нарим овулида электор чироғи уч маҳал ўчиб турган. Колабда ҳам шу аҳвол. “Ҳар кечқурун электор чироғи ўчади. Газ ҳам йўқ. Овқат пиширолмай, болаларимиз дарс тайёрлашлари қийин бўлмоқда“ дея келтирган мурожаатда.

Мазкур мурожаатни ӯрганиш борасида туман ҳокимининг Телеграмдаги расмий гуруҳини кузатиб, чиндан ҳам шундай ҳолат бӯлиб турганини кӯрдик. Бу бӯйича фуқаролар ҳокимга ҳам мурожаат қилишган. Уларга изоҳ берган тегишли идораларнинг ёзишича, электор чироғи чекловлари соат 23:00га қадар бўлади.