Кегейлилик тадбиркордан бинони тортиб олган раис


Кегейлилик Б. Нурлимуратовага “Қазанкетган” МФЙ томонидан тадбиркорлик учун ФХДЁ бўлимининг бўш турган иморати олиб берилган эди. Аммо ушбу бино “Қусқанатаў” ОФЙ раиси томонидан тортиб олинган. Тадбиркор фаолиятини давом эттириш мақсадида туман прокуратурасига бинони қайтариб олиб бериш бўйича мурожаат қилди.

Ҳолат бўйича бу иморат 2015 йилга қадар “Қазанкетган” МФЙнинг ФХДЁ бўлимига қарашли бўлган. Аммо унинг кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган. Ушбу асосларга кўра, бино фуқаро Б. Нурлимуратовага тадбиркорлик фаолиятини юритиши учун олиб берилди.