“Jaslar Tv” да “СМС хабар” хизматини ким назорат қилади?

“Jaslar Tv” телеканали бугунги кунда ўз аудиториясига эга бўлиб бормоқда. Кўрсатувлар асосан ёшлар қатламига мўлжалланганлиги учун, томошабинларнинг кўп қисмини ёшлар ташкил қилади. Мусиқий эфир вақтида томошабинлар СМС хизматдан фойдаланишлари ва ўз хабарларини жўнатишлари мумкун. “Kar24″га келган навбатдаги мурожаат айнан Жаслар ТВнинг шу хизмати юзасидан бўлди.

“Ассалому алайкум, канал “админи”. Сайтингиздаги материалларни мунтазам кузатиб борамиз. Сизларга ёзишдан мақсадим, ҳар куни йўлда қистирилиб турган реклама “банерлар”ига кўзимиз тушади ва ўқиб, бу хато ёзилибди, деб бепарво кетаверамиз. Мана мен бир ҳафтадан буён, рости ишларимнинг барчасини четга суриб, “Jaslar Tv” каналида узлуксиз кунда бериб борилаётган “77708 рақамига КР ҳарфидан сўнг СМС ёзинг“ деган хабарлари билан қўшиқ берилиб бормоқда. “Салом” кўрсатувими аниқ билмадим? Яхши берилишига қарши эмасман. Аммо 77708 рақамига халқимиздан келаётган смслар грамматик хатолари билан эфирга узатилмоқда. Мен шу рақамга модератордан илтимос қилиб, грамматика хатоларига эътибор қаратсангиз, деган смс жўнатдим. Модератор смсга эътибор қаратмаяпти. Шунга жаҳл билан бизларга ёзаяпти десангиз, мени хато тушунасиз. Гап унда эмас. Мен айтмасам, сиз айтмасангиз, унда бизда ривожланиш бўлмайди”.

Мурожаатчи ўз мурожаатига қўшиб, эфирдан видео парча ва сурат ҳам жўнатган.

Маълумот учун, юқорида келтирилган “смс чат”лар телеканал йўл қўйган хато эмас. Уларни фойдаланувчилар хабар шаклида жўнатябди. Фақат телеканал уни таҳрирлаб берса мақсадга мувофиқ.