Сигирларни сунъий уруғлантиришнинг афзалликлари ҳамда уй ҳайвонларида учрайдиган хавфли касалликларнинг олдини олиш кун мавзуси

Амударё туман Қангли овулидаги “Сапарбоев Музаффар“ чорвачилик фермер хўжалигида сигирларни сунъий уруғлантиришнинг афзалликлари ҳамда уй ҳайвонларида учрайдиган хавфли касалликларнинг олдини олиш мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда туман ветеренария бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Бекжанов ва Қорақалпоғистон Республикаси ветеренария қўмитаси раиси ўринбосари Байрам Қурбаниязовлар сўзга чиқиб, соҳада рўй бераётган янгиликлар, сигирларни сунъий уруғлантиришнинг афзалликлари ҳақида тўхталиб ўтди.