68 минг сўм жарима тўла ва бозорда тамаки чек

Тўрткўл «Эл-ризқи» бозорида янги анаъна тадбиқ қилинаяпти. Тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида, Олий ўқув юртларида, ташкилот ва корхоналарда истеъмол қилиш қонунда таъқиқланган. Кашанда нафақат ўзига балки атрофидаги инсонлар саломатлигига зарар келтириши, чекиш соғлик учун ҳавфли эканлигини жамоатчиликка кенг етказиш мақсадида йўлга қўйилаётган мазкур лойиҳада бозорда тамаки чеккан фуқаролар 68 минг сўм жаримага тортилади.