Қорақалпоқчани биласизми? Талаба янги дастурни юклади


Тошкент Ахборот технологиялари университети Нукус филали 2-босқич талабаси Жарас Сулатов “Қорақалпоқ тили“ ни ўргатувчи янги дастур яратди.Мазкур дастур интернетдаги “ android“ тизимидаги “playmarket “ дастури асосида ишлайди. У “Тилга эътибор- элга эътибор“ шиорида бошланиб, асосий бўлимдан:қорақалпоқ тилининг тарихий грамматикаси, фонетика, лексикология, синтаксиси ва электрон кутубхона, мақоллар ўрин эгаллаган.Ушбу янги илова қорақалпоқ ва рус тилларида.Бундан фойдаланган Хорижликлар қорақалпоқ тилини тез ва осон ўзлаштира олади. “-Бу дастур қорақалпоқ тилини ўрганувчилар учун қулай. Чунки у “android“ дастурида енгил ишлайди.Ҳозир болалар боғчаси тарбиячилари учун ҳам кичкинтойларга тез ва осон ўрганувчи “леб“алифбо дастури устида ишлаяпман“, – дейди ёш дастурчи.