“Ўтган кунлар“ни ўқиб, Гиннеснинг рекордлар китобига ким кирмоқчи?



Жорий йилнинг 10 апрел куни соат 17:00да Тошкентнинг “Халқлар дўстлиги” майдонида “Менинг китобхон юртим” мегалойиҳаси ўтказилади.

Унда Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романини оммавий ўқиш ва бу йирик лойиҳа билан Гиннеснинг рекордлар китобига кириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Республика ёш ижодкорлар Кенгашининг расмий сайти хабар бермоқда. Кимки Гиннеснинг рекордлар китобига қирмоқчи бўлса, “Ўтган кунлар”ни ўқиши керак.