Чимбойдан гапирамиз: Прокуратура кимларга ёрдам бермоқда?

Президентнинг “Ёшлар — келажагимиз” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Чимбой тумани прокуратураси 6 нафар ёшга ўз биснесини бошлаш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам берди. Натижада, ёшларга 708 миллион сўмлик кредит маблағи ажратилди.

Т. Бердиевга иссиқхона қуриш учун 200 миллион сўм кредит ажратилди. Фуқаро 1 гектар ерга иссиқхона қуриб, 3 та одамни иш билан таъминлади. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун А. Юсуповга эса 200 миллион сўм берилган.