Чиқинди ташлаганларга жазо борми?

Чиқиндилар ҳақида фото фактлар беряпмиз. Демак билингки, бир гап бор. Жазодан ҳеч ким қачолмайди. Энди чиқинди ташлаганлар жазога тортилади.Қонунчилигимизда белгиланмаган жойларга маиший чиқиндиларни ташлаш, тўкиш — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача (608 минг сўм), мансабдор шахсларга эса беш бараваригача миқдорда (1 млн 13 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга беш бараваригача (1 млн 13 минг сўм), мансабдор шахсларга эса ўн бараваригача (2 млн 27 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар чиқинди ташлаётиб, сиз бизнинг камерамизга тушиб қолсангиз, хафа бўлиш йўқ.