Қўнғиротлик тадбиркор нега фуқарога ишламайдиган велосипед сотди?

Қўнғирот МФЙ да яшовчи М.Осерова
якка тартибдаги тадбиркор Бердимуратов Полатнинг 132-савдо дўконидан 1 900 000 сўм (бир миллион туккиз юз минг) сўмга велосипед сотиб олди. Уйига олиб борча, матоҳ ишламайди. Фуқаро велосипеди алмаштириш учун яна дўконга боради. Аммо тадбиркор уни бошқа сифатлисига алмаштириб беришдан бош тортган.
Мазкур масала бўйича М. Осерова Қўнғирот тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Жамият томонидан мурожаат ўрганилди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига кўра, сифатсиз велосипед харидор томонидан дўкончига кайтариб берилди. Шу русумдаги велосипед йўклиги сабабли 1 900 000 сўм (бир миллион туккиз юз минг) сўм пули истеъмолчи М.Осеровага кайтариб олиб берилди.