Сабри cинган “столбалар“ ёки фуқароларни қийнаётган муаммо

Кар24 га фуқаролардан мурожаат келиши давом этмоқда. Уларнинг кўп қисмини хўжайлилик фуқаролардан келган мурожаатлар ташкил этади. Навбатдаги мурожаат эгаси ҳам айнан Хўжайли туманидан. Келтирилаётган муаммо бўйича тегишли мутасаддилардан жавоб кутамиз.

“Ассалому алайкум, мен Мустақиллик ОФЙ Сабик овулда тураман. Жўнатаётган суратим бизлар яшаб турган кўча. Столбалар ёғочдан қўйилган. Кўчамизга ёмғирда уйдан чиқа олмаймиз. Фарзандларимиз ўқишга боришга қийналишади. Шу муаммо юзасидан ёрдам беришингизни сўрайман“.