Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади:

👉 чин етимлар;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 болаликдан ногиронлар;
👉 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида меҳнат фронти иштирокчилари;
👉 ишламаётган пенсионерлар;
👉 Чернобил АЭС ҳалокатини бартараф этишда иштирок этган шахслар орасидан ногиронлар;
👉 байналмилал жангчилар;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олаётган кам таъминланган оилалар аъзолари;
👉 ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар;
👉 15-17 ёшли ўсмирлар ва чақирув комиссиялари йўналишлари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшли) шахслар.