Вазирлар Кенгаши раиси ўзи ўқиган мактабда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳраман Сариев ўзи таълим олган мактабга китоб ва бошқа анжомлар олиб борди. 1000 дан ошиқ китоб ва спорт жиҳозлари ўқувчиларни севинтирли. Тўрткўл туманидаги 16-мактабда ўтган учрашувда Вазирлар Кенгаши раиси ўзининг болалиги ва мактаб пайтларини хотирлади. Болаларга китобнинг аҳамияти, китоб акциясининг мазмуни хусусида тушунчалар берди.
Тадбирда Қ. Сариев устозларига миннатдорчилик билдирди.
Учрашув якунида мактабга саёҳат ташкил этилди. Совға қилинган китоблар орасида жаҳон ва ўзбек адабиёти адибларининг асарлари бор.