Олти йиллик анъана бузилди

Ангиля Пример Лигаси 34-турнинг марказий ўйини АПЛ да чемпионлик учун курашаётган “Ливерпул“ ўз майдонида “Челси“ни қабул қилди. Драматик тарзда кечган ўйинда жамоалар биринчи таймни 0:0 ҳисобда якунлади. Лекин ўйиннинг иккинчи тайимининг 51-дақиқасида “Ливерпул“ ҳужумчиси Садио Мане боши билан дарвозани ишғол қилиб ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб М.Салаҳ “Челси“ дарвозасига супер гол уриб ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Кейинчалик бир неча ҳавфли вазиятлар бўлди аммо ҳисоб ўзгармади. “Ливерпул“ “Энфилд“да 2012 йилдан бери “Челси“ жамоаси устидан илк бор ғалаба қозониб, турнир жадвалида яна пешқадамликни қўлга киритди.

Муҳиддин Давлетов.