Нукус: Маст эркак қамоқдан ўзига хулоса чиқармай яна ўғирлик қилди

Нукус шаҳридаги 22-кичик туман, 22-квартира, 9-уйга маст эркак ўғирликка тушди. Яқиндагина жазосини ўтаб чиққан эркак маст ҳолатга эрталабки соат 5:00 да уйга кирган. Уй эгасининг талаба қизи ўғрини кўриб қолган, маст эркак ўзининг сув ичишга кирганини маълум қилиб чиқиб кетган. Эртаси куни уй эгаси З.Қ. иккита сумка ва этик йўқолганини сезиб ИИВ хабар қилди.
Суриштирув натижасида ўғри “Жеке терек” МФЙ фуқароси, муқаддам судланган шахс бўлиб чиқди. Ўғри ўз айбини бўйнига олган.