Агросаёҳат: Тензометри мавжуд боғ

2019 йил 15 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани Халқабад Агро саноат касб-хунар коллежининг яқинда ишга тушган Иссиқхонасида “Иссиқхоналарда экинларни экиш ва парваришлаш” мавзусида агро саёҳат ташкил этилди.
Агро саёҳатга 8 нафар ёш фермерлар ва 56 нафар коллеж битирувчи иштирок этди. Уларга тегишли мутахассислар томонидан иссиқхоналардан унумли фойдаланиш ҳамда озиқ-овқат полиз экинларини экиб парваришлаш, иссиқхоналарда қиши-ёзи табиат қонунларига бўйсинмасдан такрорий экинларни экиш ва парваришлаш сирлари ўргатилди. Шунингдек, Қарақалпоғистон Республикасида атиги 3 дона қуёш батарейалари билан ишлайдиган Тензометр қурилмасининг бири айнан шу коллежга ўрнатилганлиги, бу қурилма ёрдамида ернинг, ўсимликларнинг намлигини, тупроқнинг шўрлигини ва шамол йўналишларини олдиндан аниқловчи ва аниқланган маълумотлар тўғридан-тўғри дунё бўйича гидрометрология хизмати марказига бориб етиши ҳақида ёшларга аниқ маълумотлар берилди.

” Kar24″ учун махсус,
Индира Мамбетназарова