Бюронинг Қўнғирот туман бўлими “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига 870,7 млн. сўм ундирди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қўнғирот туман бўлими томонидан жорий йилнинг 20 февраль куни Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 21.01.2019 йилдаги қарорига асосан қарздор Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан фойдаланиш УК Қўнғирот туман бўлимидан ундирувчи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ га қарашли юк ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш Қўнғирот технологик маркази фойдасига 870 млн. 735 минг сўм асосий қарзи, 3 млн. 562,5 минг сўм пеня, 276 минг 450 сўм жарима ва почта ҳаражатларини ундириш тўғрисида ижро иши қўзғатилган.
Мазкур ижро ишининг ижросини таъминлаш юзасидан туман бўлими давлат ижрочилари томонидан тегишли тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ва натижада ижро ишининг ижроси амалда таъминланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳажжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41 моддасига асосан ижро иши тамомланди.