Қорақалпоғистонда норасмий ишлаётган 9145 нафар ходимларга нима бўлди?

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан 2019 йил давомида 27 минг 253 нафар ходимни расман расмийлаштирилиши режа қилинган. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республика бўйича 2828 та корхонада норасмий ишловчи 9 145 нафар ходим расмийлаштирилишига эришилди.

Ушбу рақамни соҳалар кесимида олиб қарайдиган бўлсак:👇

▶️ 364 та савдо ва умумий овқатланиш корхонарида 1041 нафар;🥤🌭
▶️ 1 293 та ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 4 523 нафар;👕🧤👞
▶️ 222 та қурилиш корхоналарида 1 528 нафар;👷‍♂️🏗
▶️ 949 та қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 053 нафар ходим расмийлаштирилди.

Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати.