Суд чиқарган қарор асосида тахиатошлик 66 ишчининг маоши ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Тахиатош туман бўлимининг иш юритувига 4 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарздор “Тақыятасгидроэнергоқурылыс” унитар корхонасидан 66 ишчига ойлик маошларини ундириб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушди.
Ушбу ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасидан туман бўлими давлат ижрочилари томонидан тегишли тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ва натижада амалда ижроси таъминланди.
Хусусан, 11 апрель куни 46 ишчига 45.556.998 сўм ундирилиб, ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41 моддасига асос тугатилди.
Қолган 20 та ижро ҳужжати бўйича 890.000 сўмнан жами 17.800.000 ундирилган бўлса, ҳаммаси бўлиб ижро ҳаракатлари натижасида 66 та ишчига 63.356.998 сўм ундириб берилди.