Эҳтиёт бўлинг, кабоб! Мутахассислар огоҳлантиради

Американинг Техас университети олимларининг айтишича, кўплаб мамлакатларда севимли таом бўлган кабоб аслида соғлиқ учун зарарли экан, дея хабар бермоқда Dni24.com нашри.
Ўтказилган тадқиқотларга кўра, кабоб кўплаб онкологик, хусусан, саратон касалликларини келтириб чиқараркан.

Мутахассисларнинг айтишича, гулхан чўғида пишириладиган ушбу таом нафақат қийин ҳазм бўлади, балки, астма, пневмония ва бошқа кўплаб касалликларни қўзғайди, деб ёзади Даракчи газетаси.
Кабоб пиширилаётганда гўштга кўплаб зарали моддалар сингиб қолади. Бу эса ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шунингдек, кабаб туфайли ичакда ғижжа пайдо бўлади. Турли ғижжалар овқат ҳазм қилишда ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
Мутахассислар кичкина болаларга кабоб бермасликни тавсия этади.