Италиялик олимлар бош оғриғидан доривор воситаларсиз қутулиш усулини маълум қилди

Италиялик олимларнинг маълумотларига кўра, бош оғриғидан доривор воситаларсиз қутулиш мумкин экан, деб хабар бермоқда Independent-press.ru нашри.
Бунинг учун ортиқча вазндан халос бўлиш кифоя.

Айнан озиш ушбу касалликдан халос қилар экан. Ортиқча килограммларнинг йўқлиги саломатликка яхши таъсир этади. Қандли диабет, вирусли ва юрак хасталиклари, инсульт каби касалликларга дучор бўлиш эҳтимоли сезиларли даражада камаяди.
Шунингдек, мигрендан қутулиш учун 15 дақиқа иссиқ ванна қабул қилиш тавсия этилмоқда.

Манба: darakchi