Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Ҳарбий тавсиянома айрим ОТМлар учун имтиёз беради

Давлат дастурида олий таълим тизимига оид ўзгаришлар қайд этилган.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратиш ва шу квота доирасида тест синовларини ўтказишни ҳам кўзда тутади.

Лойиҳада:

✅ ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул квоталари доирасида алоҳида квоталар ажратиш ва тест синовларини ўтказиш;

✅ ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси фақат ҳарбий олийгоҳлар учун имтиёзга эга бўлиши назарда тутилади.

Мазкур янги тартиб 1 майга қадар бажарилиши белгиланган бўлиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Миллий гвардия унга масъул этиб белгиланган.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB