Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Хорижга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузилади

1 min read

Хорижга турмушга чиққан хотин-қизларни ҳимоя қилиш мақсадида, уланинг рўйхати тузилади ва яшаш шароити ўрганилади. 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси хорижга турмушга чиққан келинлар рўйхатини тузади, деб хабар қилмоқда «sputniknews»

Унда хабар берилишича, ушбу амалиёт чет элга турмушга чиққанюртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг яшаш шароитини доимий ўрганиш имокниятини беради. Хотин-қизлар қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда хорижга турмушга чиққан аёлар билан яқиндан ишлайди.

Ҳозир Наманган вилоятидан чет элга келин бўлган аёллар рўйхати шакллантирилган. Келгусида бошқа ҳудудлардаги чет элга турмушга чиққан хотин-қизларнинг рўйхати изчиллик билан шакллантирилади.

Яқинда Хитойга турмушга чиққан аёл юртга қайтишга тегишли ташкилотлардан ёрдам сўраган эди.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB