Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Тошкентда аёллар университети очилади

1 min read

2019—2020 йилларда Тошкентда Жанубий Кореянинг халқаро аёллар университети (Kyung-in Women’s University) филиали очилади, дея хабар қилди «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

20 апрель куни олийгоҳ маъмурияти, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсавдо» уюшмаси ўртасида университет очишни кўзда тутувчи меморандум имзоланди.

Университетда тўқимачилик, дизайн, мода, авиация ва туризм, гўзаллик саноати, соғлиқни сақлаш ва кореяшунослик йўналишларида мутахассислар тайёрланади. У ўқув ва лаборатория ускуналари ва кутубхона фонди билан таъминланади.

Kyung-in Woman’s University — Жанубий Кореядаги давлат олий таълим муассасаси. Университетда 300 нафардан ортиқ ўқитувчилар фаолият кўрсатади, талабалар сони 2000 нафардан ортиқ. Халқаро алмашинув дастурига эга.

Тошкентда университет филиалини очиш тўғрисидаги келишувга Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида эришилган эди.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB