Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қанликўлдаги пичоқбозликнинг cуди

1 min read


Мўйноқ туманида 1976 йил тўғилган Б.А. спиртли ичимлик ичиб, савдо ўрнида қишлоқдоши Т.К. билан бесабаб жанжаллашиб қолади. Натижада, Б.А. ҳамқишлоғининг ошхона пичоғи билан бир неча марта уриб жароҳатлайди. Т.К. шифохона ётган. Суд текширув хулосасига кўра, Т.К. танасидаги жароҳатлар унча оғир бўлмаган ва у 21 кундагача даволанган. Айбланувчи Б.А. Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-бўлими «В» банди билан 70 кун тергов қамоқхонасида сақланди.


Жиноят ишлари бўйича Қанликўл тумани судида айбланувчининг иши кўриб чиқилди. Томонлар ва жабрланувчининг кўрсатмалари тингланди. Суд безорилик жинояти бўйича айбланувчига жазо тайинлашда унинг табиати, жамиятдаги ўзини тутиши ва оиладаги аҳволи, жиноятнинг хавфлилик даражасини ҳисобга олди.
Б.А. суд ҳукми билан ўша ерда озод этилди.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB