Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Ташқариси қалтироқ, ичкариси ялтироқми?

1 min read

Сайт таҳририятига Хўжайли тумани «Янги Қўнғирот» МФЙда яшовчи Темур Қдирбаевдан мурожаат келди. У ўзи яшаётган замонавий кўп қаватли иморатдан «норози».
«2016 йил «Қишлоқ қурилиш инвест» билан шартнома туздик. 2018 йил майда кўп қаватли иморатни топширди. Яхши уй, ташқаридан қарасак, ичкаридан эса ёмон уйга ўхшайди. Гап шундаки, иморатга марказий канализация қурилмаган. Фақат 4 бурчак қилиб қозган холос. Бу эса ахлатларнинг ҳар 3 ойда тўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Қувур ичи эса нариги тарафдаги тошли ёп «изейи» билан тўлиб қолаверади», – деб ёзади мурожаатчи.


Нисбатан тез қурилаётган кўп қаватли иморатларнинг марказий канализациясини ўйламай туриб, уйни қуришнинг ўзи бекор гап. Наҳотки, лойиҳачи ва «пудратчи» бу жиҳатларга эътибор бермаган бўлса?..
«Kar24» бу ҳолат бўйича суриштирув олиб боради.

Сражатдинов Акмал.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB