Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қоракалпоғистон Республикаси ЁХБ ва ФВБ ҳамкорликда ҳаракатни бошлаб юборди

1 min read

Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифатли янгича тизимини тадбиқ этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ 2019-йил 10-апрел куни кабул килинди.
Мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиялардан мухофаза қилиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилган, ёнғинларга қарши курашиш комплекс тизими шакллантирилган, бу йўналишларда моддий-техник база босқичма-босқич кучайтирилмоқда, шу жумладан ёнғин ва авария-қутқарув техникаси ва жихозларининг махаллий турларини ишлаб чиқарилиши ривожлантирилмоқда.
2021 йил 1 январдан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига Ёнғин хавфсизлиги хизмати тулиқ босқичма-босқич ўтказилиши белгиланди. Хозирда Қоракалпоғистон Республикаси ЁХБ ва ФВБ ҳамкорликда ҳаракатни бошлаб юборди. Масалан 23.04.2019 соат 12:55 да 1050 рақамига келиб тушган хабар буйича фуқаро Е.А нинг юк автомашинаси канализатция қувурига тушиб кетганлиги хабар қилинди. Воқеа жойига етиб борган ФВБ ва ЁХБ ходимлар автомашинани чиқариб олишда ҳамкорликда ҳаракат қилиб, фуқаро Е.А га амалий ёрдам курсатди

ҚР ИИВ ЁХБ ёнғинга қарши тарғибот гуруҳи катта муҳандиси лейтенант Айбек Абдирахманов

Сражатдинов Акмал.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB