Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

56 нафар фуқаро мурожаати, 44 та мурожаат эгасига тушуртиришлар ва 19 нафар маҳкумга озодлик…

1 min read

Олий суд раҳбарияти ва судьялари томонидан вилоятларда сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган. Ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча вилоятларида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 23 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида, 24 апрелда Амударё ва Элликқалъа туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Исаков Бахтиёр Турсинматович ва Олий суди судьялари томонидан оммавий сайёр қабуллари ўтказилмоқда.
Ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида 23 апрель куни ўтказилган сайёр қабул давомида 56 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ масалалари юзасидан фуқаролар билан суҳбатлашилди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 12 та нафаридан назорат тартибидаги аризалар қабул қилинди. 44 нафар фуқарога шикоят қилиш тартиби ва муддатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, сайёр қабул жараёнида ушбу ҳудудда жазосини ўтаётган маҳкумларга нисбатан Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан жазосини енгилроғи билан алмаштириш бўйича илтимосномалари кўриб чиқилиб, илтимосномалар қаноатлантирилиб, 19 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидан қамоқдан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.
Шунингдек, судга оид бўлмаган ишлар билан мурожаат қилган фуқаролар мурожаатлари ҳам тингланди ва тегишлилиги бўйича сектор раҳбарлари жалб қилиниб, муаммолар ўз ўрнида бартараф этилди.
Халқ қабулхонаси Қўнғирот тумани бўлимига ҳуқуқий адабиётлар совға қилинди.
Ҳудди шундай сайёр қабуллар эртага Амударё ва Элликқалъа туманларида давом эттирилиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси
жиноят ишлари бўйича суди раиси Г.Базарбаева

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB