Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Автомобиллар учун ёқилғи нархлари арзонлашгани ростми? Нималарнинг нархи ошди?

1 min read

Давлат статистика қўмитаси 2019 йил февраль ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақидаги маълумот берди. Унда мамлакатда ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоизга қимматлашгани қайд этилган. Бу ҳақда Уза хабар бермоқда.
Нархлари қимматлашган ноозиқ-овқат маҳсулотлари:
• Алоқа воситалари – 9,5 фоиз;
• маданий моллар – 5,9 фоиз;
• асосий турдаги маиший товарлар ва электр ускуналар – 5,8 фоиз;
• ювиш ва тозалаш воситалари – 5,7 фоиз;

• автомобильлар учун эҳтиёт қисмлар – 2,9 фоиз;
• ошхона жиҳозлари – 2,2 фоиз;
• маиший тўқимачилик маҳсулотлари – 2,1 фоиз;
• кийим-кечаклар –1,4 фоиз;
• оёқ кийим – 1,0 фоиз.
Ой давомида автомобильлар учун ёқилғи нархлари ўрта ҳисобда 0,1 фоизга арзонлашган. Бензин ва метан нархларнинг барқарор сақланиши баробарида пропан нархлари 1,0 фоизга арзонлашди.
Ой давомида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари ўртача 0,2 фоизга ошган.
2019 йилнинг январь-февраль ойлари давомида дам олиш хизматлари (6,1 фоиз), 2018 йилнинг февраль ойига нисбатан эса уй-жой коммунал соҳаси хизматлари (24,9 фоиз) нархлари сезиларли даражада қимматлашган.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB