Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Смартфонни 100 фоизгача қувватлаш қандай салбий ҳолатларга олиб келади?

1 min read

Смартфонни 100 фоизгача қувватлаш ва унинг тўлиқ қувватсизланиши аккумуляторнинг хизмат муддатини қисқартиради. Бу ҳақда Mail.ru Hi-Tech техника бўйича экспертлар порталининг раҳбари Дмитрий Рябинин маълум қилган.
“Қувват олишда қолдирилган смартфон аккумулятори кучини 100 фоизда сақлаб қолиш учун тўйинишда давом этади, демак, тармоқдаги кучланиш натижасида қизиб бораверади, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, смартфон экранида қувват 90 фоизга яқинлашгани ёки ундан сал камроқ қувватга эга бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан сўнг қувватлаш мосламасини токдан узиб қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Эксперт турли смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг “тез қувватланиш” принципи шунга асосланганини қўшимча қилди. Яъни, аввалига телефон максимал даражада тез қувватланади, ярим соат ичида 70 фоизгача қувватланиши мумкин. Шундан сўнг қувватланиш жараёни аккумулятор совуши учун секинлашди.
“Қайд этиш жоизки, аккумляторлар тўлиқ қувватсизланишни ҳам ёқтиришмади: ўчиқ ҳолатидаги телефонни тез-тез қувватлантириш батареянинг хизмат муддатини қисқартиради”, – дея хулоса қилган Рябинин.

Манба: sof.uz

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB