Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қорақалпоғистонда Эразмус+ ҳафталиги бошланди

1 min read


Жорий йилнинг 14 май куни Қорақалпоқ давлат университетида Эразмус+ дастури ва дастур доирасидаги амалда фаолият юритиб келаётган лойиҳаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Эразмус+ ҳафталиги бошланди. Семинарни университетнинг халқаро алоқалар бўлими ходими Б.Султамуратов очди ва олиб борди.

Кун тартибига биноан журналистика кафедраси доценти, Эразмус+ дастури доирасидаги олий таълимни такомиллаштириш бўйича миллий жамоа аъзоси Б.Палўанов «Қорақалпоғистондаги ОТМлардаги Эразмус+ лойиҳалари фаолиятлари» мавзусида маъруза қилди, йиғилганларга Эразмус+ дастури ҳақида ва Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларидаги лойиҳалар ва уларнинг фаолияти ҳақида кенг турда айтиб берди.

ҚДУнинг журналистика кафедраси ўқитувчиси Е.Жаримбетов мазкур йили иш бошлаган «DECIDE» лойиҳаси ва унинг ишлари бўйича кенг турда сўзлаб берди.

ҚДУ да фаолият юритаётган GREB лойиҳаси доирасида олиб бораётган ишлар, Италиянинг Л`Акуила университетига қилган ташрифи тўғрисида талаба Ж.Искендеров йиғилганларга махсус презентация ишлади.

Семинар охирида университетнинг халқаро алоқалар бўлими ходими Б.Султамуратов ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. У ўзининг  Темпус дастурининг Uzhelth лойиҳаси бўйича ўткахзган мобиллик хизмати ҳақида батафсил айтиб берди.

Семинар ўз-аро мунозаралар ва савол-жавоблар билан давом этди.

Ж.Искендеров

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB