Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Мебел ишлаб чиқаришга қизиққан ёшлар ишга таклиф қилинди

1 min read

2019 йил 14 майда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси Беруний туман филиали томонидан 50 млн. сўм имтиёзли кредит соҳиби Р.Янгибаевнинг корхонасига саёҳат ташкил этилди. “RUSTM-DASTON-SARDORBEK” оилавий корхонасига тадбиркорликка қизиққан ва иш билан банд бўлмаган ёшлар учун «Таълим ва карера» лойиҳаси асосидаги саёҳатда ёшлар мебел маҳсулотларини тайёрлаш, безаш ва уларни ўрнатиш жараёнлари билан танишди. Шунингдек, ёшларга корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот таннархи, хомашё сарфи ва ускуналар тўғрисидаги маълумот берилди. Мебел ишлаб чиқаришга қизиққан ёшлар ишга таклиф қилинди.

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB